

Бу ҳақда "AreaNapoli" хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, инглиз жамоаси бош мураббийи, унинг ватандоши Арне Слот 27 ёшли нидерландиялик футболчининг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. "Қизиллар" ҳозирги ўйинчилари учун қўшимча рақобат яратиш мақсадида янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.
"Ливерпул"нинг Бёкема учун таклифи 28 миллион еврони ташкил қилади. "Наполи" бош мураббийи Антонио Конте бу фойдали келишувга қарши эмас.
Бёкема "Наполи"да 2025 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда ва унинг шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. У 2025/26 йилги мавсумда 31 ўйинда 1 та гол урди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



