"Ливерпуль" 25 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи

Alisher
15 апр 2020, 15:34
"Ливерпуль" "Олимпиакос" ҳимоячиси Костас Цимикас учун рақобатлашмоқда.

23 ёшли футболчининг трансфери учун 25 миллион евро атрофида тўлашга тўғри келади.

Юрген Клопп "Ливерпуль" чап қанот ҳимоясида Эндрю Робертсонни ўрнини босадиган футболчи йўқлигидан хавотирда.

Цимикасга учун шунингдек "Тоттенхэм" ва "Лестер" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпуль" "Олимпиакос"нинг шартларини қабул қилаётган ягона клубдир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Team Talk