ЖЧ. Англия — Гана баҳсида нурсиз дуранг қайд этилди

24 июн 2026, 03:00
Жаҳон чемпионати "L" гуруҳи 2-тури доирасидаги учрашув якунланди.

ЖЧ, "L" гуруҳи, 2-тур

Англия — Гана 0:0

Англия: 1. Жордан Пикфорд, 24. Рис Жеймс, 2. Эзри Конса, 6. Марк-Израэль Гехи, 25. Жед-Хотеп Спенс (3. Нико О'Райли, 66’), 8. Эллиот Андерсон (21. Эберечи Эзе, 73’), 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем (17. Морган Рожерс, 74’), 20. Чуквунонсо Мадуэке (11. Маркус Рашфорд, 57’), 18. Энтони Гордон (7. Букайо Сака, 66’), 9. Харри Кейн.

Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 12. Трево Чалоба, 15. Даниэль Бёрн, 26. Жарелл Куанса, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 19. Олли Уоткинс, 22. Айван Тони.

Гана: 16. Бенжамин Асаре, 26. Марвен Сеная (21. Кожо Оппонг, 87’), 4. Жонас Ажети, 18. Жером Опоку, 14. Гидеон Менса, 3. Калеб Йиренки, 5. Томас Парти, 8. Кваси Сибо, 19. Иньяки Уильямс (7. Иссааку Фатаву, 66’), 9. Жордан Айю (25. Принс Аду, 67’ (17. Абдул-Рахман Баба, 90+6’)), 11. Антуан Семеньо.

Захира: 1. Лоуренс Ати-Зиги, 12. Жозеф Ананг, 2. Алиду Сейду, 6. Абдул Мумин, 23. Деррик Люккассен, 15. Элиша Овусу, 20. Огустин Боакье, 13. Кристофер Баа, 22. Камал Сулемана, 24. Эрнест Нуама, 10. Брендон Томас-Асанте.

Огоҳлантиришлар: 41 - Деклан Райс, 60 - Иньяки Уильямс

90+6. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. Даҳшаааат!!! Дастлаб О'Райлининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, сўнг кейин зарба берди, бироқ жуда ноаниқ кетди.

79. Гана футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, жарима майдончаси ичида палапартишлик содир бўлди ва бу вазиятда оффсайд ҳолати бўлган экан.

71. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

70. Саканинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

69. Харри Кейннинг ерлатиб берган зарбасини Гана посбони ишонч билан ушлаб олди.

gettyimages-2282485694-2048x2048.jpg

🔄 67. Икки терма жамоа бир вақтнинг ўзида иккитадан ўзгаришни амалга оширди.

63. Мадуэкенинг зарбаси аниқ бўлмади.

62. Яна Андерсон бош билан зарба берди, бу сафаргиси эса ноаниқ бўлди.

61. Андерсоннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозагача бормади.

57. Эндиги зарба Гордондан ва бу аниқ бўлди, бироқ тўпни Гана посбони ушлаб олди.

57. Мадуэкенинг зарбаси рекошетларга учраб, дарвозагача бормади.

📊 55. Қарийб бир соатга яқин футбол кўрдик, бироқ ҳозирга қадар бирор аниқ зарба кўрмадик.

50. Сеная дарвозага яқин жойда яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг зарбаси дарвозага бормади.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 90+6. Дастлабки бўлим якунига етди. 

45+4. Кейн дарвозага яқин масофадан зарба берди, яна ганалик ҳимоячилар фаол!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Семеньо бир неча футболчидан ўтиб, зарба беришга тайёрландим, бироқ англияликлар ҳимоячилар бунда ҳам яхши.

37. Мадуэкенинг ўнгдан ҳаволатиб узатган тўпига Райс бош билан зарба берди, аммо ноаниқ кетди.

34. Гана яхши ўрганибди англияликларни. Тартибли ҳимоя орқаои ҳам юқоридан, ҳам пастдан бўлган ҳужумларга тўсиқ бўла олишяпти.

gettyimages-2282998124-2048x2048.jpg

30. Таъкидлаш лохимки, ўтган дақиқаларда голга тортали ўта хавфли ҳужум кўрмадик.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

20. Рис Жеймснинг жарима майдончси томон узатган паси аниқ бўлмади.

15. Андерсоннинг зарбаси рекошетга учраб, дарвоза томон бормади.

14. Райснинг дарвоза томон тепган кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

12. Тухел шогирдлари рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо якуний зарбани Гана дарвозасига йўллайдиган футболчи топилмади.

5. Англия илк дақиқалардан тўп назоратини ўзига олмоқда.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати "L" гуруҳи 2-тури доирасидаги Англия — Гана учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›