

“Манчестер Юнайтед” — “Ливерпуль” 3:2
Голлар: 6 - Матеус Кунья, 14 - Беньямин Шешко, 47 - Доминик Собослаи, 56 - Коди Гакпо, 77 - Кобби Майну
“Манчестер Юнайтед”: 31. Сенне Ламменс, 5. Харри Магуайр, 26. Эйден Хевен, 2. Диогу Далот, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро, 37. Кобби Майну, 8. Бруну Фернандеш (15. Лени Йоро, 90+6’), 19. Брайан Мбемо (13. Патрик Доргу, 76’), 30. Беньямин Шешко (16. Амад Диалло, 46’), 10. Матеус Кунья (11. Жошуа Зиркзее, 87’).
Захира: 1. Алтай Байиндир, 12. Тирелл Маласиа, 3. Нуссайр Мазрауи, 7. Мэйсон Маунт, 25. Мануэль Угарте.
“Ливерпуль”: 28. Фредди Вудман, 5. Ибраима Конате (14. Федерико Кьеза, 87’), 4. Виржил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон (6. Милош Керкез, 59’), 30. Жереми Фримпонг (73. Рио Нгумоа, 76’), 17. Кёртис Жонс, 8. Доминик Собослаи, 10. Алексис Мак Аллистер, 7. Флориан Вирц, 18. Коди Гакпо, 38. Райан Гравенберх.
Захира: 41. Армин Печи, 2. Жозеф Гомес, 79. Уилл Райт, 42. Трейморис Ньони, 68. Киран Моррисон, 75. Мор Тала Ндиае.
Огоҳлантиришлар: 49 - Люк Шоу, 75 - Кёртис Жонс, 81 - Бруну Фернандеш, 85 - Коди Гакпо
90+6. Ўйин якунланди!
90+6. Амад олдинга юриш қилиб тўпни Далотга узатди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди.
90+2. Керкезнинг узатмасидан сўнг тўп рекошетга учраб, Ламменс қўлига бориб тушди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Доргунинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.
82. Нгумоанинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ бўлди.
81. Кунья қарши ҳужумга қочиб кетди, унда узатиш учун учта вариант бор эди, тўпни Доргуга узатди, бироқ Патрик тўпни назорат қила олмади.
78. Чиройли гол урди МЮ. Сўнгги 10 дақиқалик “ёниши” аниқ.

77. ГОЛ! Майну ҳисобни оширди! Шоу тўпни ҳаволатиб Амадга узатди, у бош билан тўпни орқароққа йўллади ва бу ерда тўпга биринчи Кобби етиб келди ва унинг зарбаси голга айланди!
74. Собослаининг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.
72. Каземиронинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Вудман ушлаб олди.
68. Ламенсдан сейв! Ҳаволатиб жарима майдончасига узатилган тўпга “Ливерпуль” футболчиси зарба берди, тўпни Ламенс қайтариб юборди…
64. ван Дейкнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.
63. Гакпо тепган тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
58. Брунудан узатма, Мбемонинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.
57. Қойил “Ливерпуль”, камбэк қила билди. Буёғига МЮ нима қилади? Кэррик?
Жуда оддий вазиятда Ламменс тўпни шеригига узатишда хатога йўл қўйди, Собослаи тўпни Гакпога узатди, унинг зарбаси голга айланди.

56. ГОЛ! Гакпо ҳисобни тенглаштирди! МЮдан иккинчи хато…
55. Вирцнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
53. Мбемо… Брунунинг узатмасидан кейин Мбемо финт қилгандек тўпни дарвозага йўллади, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди… Шедевр гол кўрар эдик!
51. Робертсон деярли бир хил вазиятдан иккита узатма берди, иккиси ҳам муваффақиятсиз чиқди.
48. Бошлаб юборишди Слот шогирдлари камбэкка ҳараркатни, буёғига ўйин янада қизийди.

47. ГОЛ! Собослаи ҳисобни қисқартирди! Амаднинг хатосидан сўнг тўп Доминикка келиб тушди, у олдинга юриш қилиб зарба берди ва гол урди!
46. Бўлимни МЮ фаол бошлади ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳаволатиб узатилган тўпга Магуайр зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
44. Куньянинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
37. Охирги ўн дақиқада темп бироз пасайди, айтарли вазият кўрмадик.
28. Вирцнинг зарбаси аниқ бўлмади.
27. Мбемонинг ўнг қанотдан узатган тўпига Бруну зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.
24. Гакпонинг узоқ масофадан тепган тўпи бирозгина ноаниқ кетди…
21. Биласизми, Шешконинг голида ассист Брунуга ёзилмаяпти. Бу эса Фернандеш ҳали АПЛнинг бир мавсумида 20 та узатмаганини ва Анри ҳамда КДБнинг рекордини такрорламаганини билдиради. Ҳозирча.
18. Ливерпулликлар камбэк қила оладими? Кузатамиз.
17. Бўлди, ҳисобга олинди! 2:0!
16. Диққат, гол ВАР орқали кўрилмоқда. Тўп Шешконинг қўлига теккан бўлиши мумкин.

14. ГОЛ! Шешко ҳисобни иккитага оширди! Қуйидаги ҳужум иккинчи темпда давом этди, Кунья тўпни Брунуга узатди, унинг бош билан берган пасидан сўнг Шешко гол ура олди!
14. Шешко… Мбемо бошлаган ҳужумни Бруну давом эттирди, унинг узатмасидан сўнг Шешко гол уролмади.
8. Гакпонинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади, қўшимчасига бу вазиятда оффсайд ҳам бўлган экан.
7. МЮ ҳисобни очиб олгач ҳужумлар уюштирши навбати меҳмонларга ўтмоқда.

6. ГОЛ! Кунья ҳисобни очди! Матеуснинг дастлабки зарбаси ҳимоячилардан қайтди, иккинчи зарбаси рекошетга учраб, тўп дарвоза тўридан жой олди!
5. Манчестерликлар ҳужумларни оширмоқда.
2. Илк дақиқадан МЮ фаол, Брунунинг ўнгдан берган узатмаси манзилигача етиб бормади.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 35-тур доирасидаги марказий учрашув - “Манчестер Юнайтед” — “Ливерпуль” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



