АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Фулхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

2 май 2026, 23:25
АПЛ 35-тур доирасидаги учрашув якунланди.

“Арсенал” — “Фулхэм” 3:0

Голлар: 9 - Виктор Гёкереш, 40 - Букайо Сака, 45+4 - Виктор Гёкереш

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 4. Бен Уайт (3. Кристьян Москера, 83’), 6. Габриэл Магальяйнс, 2. Вильям Салиба, 33. Риккардо Калафьори, 49. Майлз Льюис-Скелли, 41. Деклан Райс (36. Мартин Субименди, 64’), 10. Эберечи Эзе (56. Макс Доумен, 78’), 19. Леандро Троссард, 7. Букайо Сака (20. Нони Мадуэке, 46’), 14. Виктор Гёкереш (9. Габриэл Жезус, 64’).

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 5. Пьеро Инкапье, 16. Кристиан Нёргор, 11. Габриэл Мартинелли.

“Фулхэм”: 1. Бернд Лено, 3. Кэлвин Бейсси, 5. Йоаким Андерсен, 33. Энтони Робинсон, 21. Тимоти Кастань, 20. Саша Лукич, 32. Эмиль Смит-Роу (18. Йона Куси-Асаре, 78’), 6. Харрисон Рид (10. Том Кейрни, 64’), 7. Рауль Хименес (9. Родриго Мунис, 73’), 8. Гарри Уилсон (14. Оскар Бобб, 64’), 19. Саму Чуквезе (24. Жош Кинг, 64’).

Захира: 23. Бенжамен Леком, 2. Кенни Тете, 31. Исса Диоп, 15. Хорхе Куэнка.

Огоҳлантиришлар: 23 - Саша Лукич

90+4. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Доуманнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

81. Мезбонлар сўнгги декадада фаоллашмоқда.

80. Калафьорининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвозабоннинг бошига тегиб йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди…

72. Кастаннинг яқин масофадан берган зарбасини Райя қайтарди.

71. Кэйрнининг зарбаси “Арсенал” футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

64. “Фулхэм” учта, “Арсенал” иккита ўзгаришни амалга оширди, бир вақтнинг ўзида.

60. Троссарднинг тепган тўпи рекошетга учраб, дарвозабоннинг қўлига борди.

56. Троссарднинг заргарона узатмасини Гёкереш дарвозага аниқ йўллай олмади.

55. Меҳмонлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди, “Арсенал” эса биринчи бўлимдагидан сал ташлади.

48. Расул Хименеснинг зарбаси ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+5. Биринчи бўлим якунланди.

gettyimages-2273626654-2048x2048.jpg

45+4. ГОЛ! Гёкерешдан дубль! Троссард қарши ҳужумга ўтди, ҳаволатиб тўпни марказга узатди ва Виктор бош билан зарба бериб, гол урди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Эзенинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

44. Гўзал комбинация!!! Сакадан супер пас бўлди Калафьорига, тўп ҳаволатиб узатилди аммо Габриэль якуний зарбани бера олмади…

gettyimages-2274175935-2048x2048.jpg

40. ГОЛ! Сака ҳисобни оширди! Эзе тўпни Йокерешга узатди, Виктор эса тўпни Букайога берди ва у ажойиб зарба билан гол урди!

31. Биласизми, “Арсенал” бугун бир-биридан чиройли ҳужумлар ташкил этмоқда. Охирги вазиятда ҳам кетма-кет иккита чиройли ҳужум натижасида тўп дарвозага кирганди…

30. Ҳа, бўлди, ҳисоб ўзгармади.

30. Ие, йўқ, гол урилган вазиятда оффсайд бўлган бўлиши мумкин, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

gettyimages-2274175041-2048x2048.jpg

29. ГОЛ! Калафьори ҳисобни иккитага оширди!

27. Кетма-кет зарбалар! Дастлаб Гёкереш тепган тўпни Лено қайтарди, иккинчи зарбани Сака берди, буниси ноаниқ кетди.

24. Биринчи бўлимнинг ярмидан кўпи ортда қолди, бироқ “Фулхэм” ҳалиям ҳужум қилолмади.

21. Райс жарима зарбасидан тўпни оширди, тўп ортга қайтди, Эзе зарба берди, бунисини ҳам меҳмонлар вакили қайтарди.

14. Троссарддан иккинчи зарба, буниси ҳам ноаниқ.

13. Яна “Арсенал” олдинга ўтмоқда, Сака яна фаол.

10. Биласизми, гол урилган вазиятда Сака шу қадар зўр ҳаракат қилдики, чоршанба куни “Атлетико”га қарши ўйиндаги танқидларни унутиш мумкин.

gettyimages-2274172963-2048x2048.jpg

9. ГОЛ! Гёкереш ҳисобни очди! Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Виктор дарвозага аниқ киритди!

2. Троссарддан илк зарба, аммо ноаниқ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни “Арсенал” — “Фулхэм” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia