

«Қийин кун бўлганди ва мен сочимни бўяшга қарор қилдим. Янги ҳаёт бошлашим керак эди. «Барчасини бошидан бошлаш керак» дедим ўзимга ўзим, – ёдга олади футболчи.
Месси ўз ўғли Тиаго футболга у қадар қизиқмаслигини айтиб ўтди.
«Унга футбол тўпларини совға қилмасликка уринаман, Тиаго футболга у қадар қизиқмайди. Жамоада ўйнаганидан кейин нима бўлишини кўрамиз».
Тиаго Месси айни пайтда «Ньюэллс Олд Бойз» клуби тизимида ўйнамоқда.



