Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтадими?

Aslanov Jasurbek
28 янв 2019
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси тез орада Аргентина терма жамоасига қайтиши кутилмоқда.

Месси Бразилияда ўтадиган Copa America 2019 олдидан миллий жамоага қайтади. Форвард Аргентина терма жамоаси билан ушбу соврин ютишга яна бир бор уриниб кўради.

Америка Кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилияда бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси "B" гуруҳида Колумбия, Парагвай ва Қатар билан кейинги босқич учун кураш олиб боради.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS