"Лион" Грениерни трансферга қўйди

Narzulla Saydullayev
4 янв 2014, 20:11
Франциянинг "Лион" клуби Клемент Грениер билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас.
Футболчи жамоанинг асосий таркибидан жой ола билмаяпти. Шу боисдан клуб раҳбарияти уни сотиб юборишга қарор қилди. Агар ярим ҳимоячига яхши таклиф келиб тушадиган бўлса, лионликлар уни январдаёқ сотиб юборишлари мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, Клемент Грениерни анча вақтдан буён "Арсенал" мураббийлари кузатиб келишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›