

“Лион” клуби раҳбарияти ўзини қўйиб юборишларини сўраган Набил Фекирни “Бетис”га сотишга рози бўлди. “Лион” Фекир учун 30 млн евро талаб қилмоқда, “Бетис” эса 20 млн евро тўлашга тайёр. Яқин 48 соат ичида трансфер ишлари якунланиши кутилмоқда.
Аввалроқ Фекир учун курашга “Наполи” ҳам қўшилгани ҳақида хабар берилганди.



