“Нант” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Эмилиано Сала “Кардифф Сити”га ўтмоқда.
Сала учун “Кардифф” 20 млн евро тўлайди. Маълумот учун, Эмилиано жорий мавсум Франция чемпионатидан 19 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди. У аввалроқ “Бордо” сафида тўп сурган.