Лига 1. Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Aslanov Jasurbek
25 дек 2020, 08:14
Бу номга “Монпелье” футболчиси лойиқ кўрилди.

“Монпелье” ҳужумчиси Aнди Делор Лига 1 нинг ноябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчи овоз бериш жараёнида 38 фоиз овозга эга бўлган. 29 ёшли жазоирлик Делор Лига 1 доирасида ноябрь ойида 4 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган ва 2 та голли узатма берган. Овоз бериш якунларига кўра кучли учлик қуйидагича кўриниш олган:

Aнди Делор (“Монпелье”) — 38 фоиз овоз

Кевин Фолланд (“Монако”) — 35 фоиз овоз

Ирвин Кардона (“Брест”) — 27 фоиз овоз

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express