"Лидс" афсонаси коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилди

Alisher
10 апр 2020, 17:20
"Лидс" собиқ ўйинчиси Норман Хантер шифохонага ётқизилди.

Марказий ҳимоячи "Лидс" сафида 500дан ортиқ ўйинда иштирок этган. У 1966 йилда Англия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Норман Хантер Англия терма жамоаси либосида 28та ўйин ўтказган. Ҳозир у 76 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи фаолияти давомида "Лидс"дан ташқари "Бристоль Сити" ва "Барнсли" жамоаларида ҳам ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›