

"Аслида бу савол мени қизиқтирмаган эди. Хизматларимга қизиқиш билдираётган клублар ҳақида ҳар куни эшитишга мажбур эмасман. Бундан ташқари, "Бавария" мени трансферга қўймаслигини расман эълон қилди. Шу сабабли "Реал"га ўтиш борасидаги саволлар ёпилди. Бошқа томондан Карло Анчелоттидек мутахассиснинг ишончи мен учун катта аҳамиятга эга. Анчелотти клуб мени сотмаслиги кераклиги ҳақида айтганидан фахрланаман" - дейди Левандовски.



