Лев Украина билан ўйинда рекорд ўрнатди

Tolibjon Qosimov
13 июн 2016, 10:26
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Европа чемпионатларининг финал босқичидаги ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Украинага қарши баҳс Лев учун Европа биринчиликларидаги 12чиси бўлди. Олдинги рекорд Берти Фогстга тегишли эди, у Евроларда Бундестимни 11 бор бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушган.

Луис Фелипе Сколари (Португалия) ва Ларс Лагербек (Швеция)лар ҳисобида 10тадан ўйин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bombardir.ru