

"Fotospor" нашри хабар беришича, "Лестер" мутасаддилари 17 ёшли туркиялик форваднинг хизматларига қизиқиш билдиряпти. "Тулкилар" умидли футболчини ёзги трансфер мавсумида харид қилмоқчи. Маълумот учун, Алининг "Бурсаспор" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар белгиланган. У Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида 15 беллашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.




