

"Mirror" нашри хабарига кўра, "Арсенал" скаутлар хизмати бошлиғи Свен Мислинтат жамоа асосий дарвозабони Петр Чехнинг ўрнига ворис изламоқда.
Ленонинг трансфер қиймати тахминан 25 млн евро бўлиши мумкин. Айни дамда у Германия термасининг ЖЧ-2018даги асосий дарвозабони бўлиши мумкин.
Лено Бундеслигада 200дан ошиқроқ баҳсда майдонга тушган.
Олдинроқ у "Наполи" билан музокараларни тўхтатди.



