Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди

Mirjalol Normatov
13 дек 2025, 01:50
"Ковентри" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионшипда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди.

47 ёшли мураббий кетма-кет иккинчи марта ушбу эътирофга лойиқ кўрилди. Бунга қадар у октябрь ойида ҳам энг яхши мураббий бўлганди.

"Ковентри" ўтган ойда 5 ўйинда 5 ғалаба қайд этди. Жамоа "Шеффилд" (3:1), "Сток Сити" (1:0), "Вест Бромвич" (3:2), "Мидлсбро" (4:2) ва "Чарльтон" (3:1) устидан ғалабалар қайд этди.

Лэмпард 2024 йил ноябрида ушбу жамоа бошқарувини қўлига олганди. Айни дамда унинг жамоаси 20 турда 44 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/SkyBetChamp