UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”  0 07:09Сарри: "Мағлубиятга учрашни менга қизиғи йўқ, лекин "Арсенал"га ютқазгандек эмас "  1 06:34Эмери: "Челси" устидан қозонилган ғалаба бизни руҳлантиради"  0 05:07Сульшер: "Манчестер Юнайтед"да ўзимни уйдагидек ҳис қилмоқдаман"  4 04:49ЛаЛига. "Атлетико"да 3та, "Валенсия"да 2та...  0 04:17Бундеслига. "Боруссия Д" чемпионлик сари яна бир қадам ташлади  0 03:48А Серия. "Интер"да дуранг, "Удинезе" эса мағлубиятга учради  0 03:21Лига 1. ПСЖдан мастер-класс, "Монако"нинг аянчли аҳволи ва бошқа натижалар  5 02:45Карикатура: "Тўпчилар" Саррини ўққа тутишди  1 00:40ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Арсенал" - "Челси"   11 00:25АПЛ. "Арсенал" "Челси"га имконият қолдирмади  58 00:16ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" 4:3  8 23:47Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  75 22:50АПЛ. Сульшер ўз рекордини янгиламоқда  25 22:36Осиё Кубоги превьюси. 1/8 финал. Иордания - Вьетнам  30

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин Янгиликлар

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин

БАА Про-Лигасида 14-тур беллашувларига якун ясалди. Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган ва шу йил элитага қадам қўйган “Ажман” клуби бунда 5-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа мазкур турда “Дибба Ал-Фужайраҳ” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Ҳайдаровда сариқ карточкалар сони 3 тага етгани сабаб, у жамоадошларига ёрдам бера олмади ва ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келди. 

Айман

Saoud Faraj Marzouq - 24', Bakary Kone - 68'

Лига Арабского залива . 14-тур

29/01/2018, 18:15

1
:
2
Тугади

Диба Ал Фужаира

Diogo Acosta - 66'

45'
90'
24'  Saoud Faraj Marzouq
24'  Hassan Zahran
52'  Hassan Zahran
61'  Saoud Faraj Marzouq (Waleed Khaled)
64'  Bakary Kone
68'  Bakary Kone
77'  Waleed Khaled
88'  Mohammed Hilal Khalifa (Rashid Malullah)
90'  Mohamed Ahmed Al Antaly (Khalifa Abdulla)
30'  Валид Ахмед (Hmaid Rabei)
53'  Hmaid Rabei
66'  Diogo Acosta
74'  Ahmed Mohammed (Ahmed Rashed Ali)
86'  Yassine Mahmoud Al Bakheet (Sanad Ali)
90'  Saeed Mohammed Al Naqbi

Сардор Рашидов

“Ал-Жазира”га катта мақсадларда етиб борган Сардор Рашидов жамоани тарк этган кўринади. Айни пайтда футболчининг ўзи бу саволга конкрет жавоб қайтарганича йўқ. Шунга қарамай, ОАВ Рашидовнинг “Ал-Жазира”ни тарк этгани борасида маълумотлар чиқиб улгурди.

Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллаб турган “Ренн” футбол клубини Сабри Лямуши бошқариб боради. Мазкур мутахассис 1 йил аввал Сардор Рашидовга Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида устозлик қилганди. Айни пайтда Лямуши Рашидовни Францияга олиб келишга қарши эмас ва бу хабарни футболчининг ўзи ҳам инкор этмади. Сардорнинг аниқлик киритишича, агар барчаси муваффақиятли ўтса, “Ренн” Рашидовни ўзига чорлаши мумкин. Мураббий ва футболчининг телефондаги суҳбатига кўра, трансфер ойнаси якунига қадар бу ишни амалга оширишнинг имкони йўқ, вақт жуда кам қолган. Шу боисдан ҳам иш ёзда амалга ошиши катта эҳтимол.

Кеча “Жазира” футболчилари чемпионатдаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Амалдаги чемпионда ишлар жойида эмас. Яқиндагина Аҳмад Ҳалил “Жазира”ни тарк этиб, Умар Абдулраҳмон тўп сурадиган “Ал-Айн” сафига бориб қўшилганди. Шунингдек, Лассана Диарра ҳам кетиб улгурди. Кўринишидан, Рашидов ҳам “Ал-Жазира” билан хайрлашган. Бироқ Сардорнинг ўзи бу борада аниқ гап айтганича йўқ. Аниқ томони, у кечаги ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган.

Аль-Наср

Сирино да Сильва Марсело - 6'

Лига Арабского залива . 14-тур

29/01/2018, 21:00

0
:
1
Тугади

Аль-Джазира

45'
90'
6'  Сирино да Сильва Марсело
6'  Салем Салех
13'  Халид Джалал
46'  Салем Салех (Ibrahim Abbas Leshkari)
70'  Махмуд Хамис
72'  Альмазам Али Хуссайн
82'  Ahmad Mohamed Shambieh
88'  Joan Oumari
90'  Ibrahim Abbas Leshkari (Masoud Sulaiman Ahmed)
33'  Mohamed Jamal
40'  Mohamed Jamal (Khalifa Alhammadi)
59'  Harib Al Saadi (Khalfan Mubarak Al Shamsi)

Рашидов борасида аниқ бир гап айтиш учун бироз вақт керак бўлади. У ўзининг кучига ишонади, бироқ танлаган жамоаси унинг ишончини оқлай олмади. Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан ташқари ҳам Сардор ва “Ал-Жазира” ўртасидаги келишувларнинг айрим бандларида ваъдалар бажарилмаган. Бу эса икки томон келишувига кўра, амалдаги шартнома тугатилишига замин ҳозирлаши мумкин.

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатида тўп суриш ўзбекистонлик футболчилардан оз вақтга бўлса-да Илёс Зейтуллаевга насиб қилган. Ёзда Рашидов бу борада иккинчи ўйинчига айланиши мумкин (Питер Одемвингени ҳисобга олмаганда). Аммо олдинда ёзгача етиб олиш миссияси турибди. Бу вақт давомида Сардор формасини ушлаб туриш учун ҳам қайсидир клуб сафига бориб қўшилиши мумкин. Агентлари бу масалага ойдинлик киритса, Рашидовнинг ўзидан бор ҳақиқатни билиб оламиз. 

Championat.asia статистикаси

Муаллиф : Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз
Осиё Кубоги доирасидаги "F" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган ...  966
Ўзингиз танлаган йўл, жаноб Купер! Ўзингиз танлаган йўл, жаноб Купер!
Эктор Купер Япониядан учралган мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат...  236
Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ" Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ"
Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин...  216
Осиё Кубоги-2019. Япония - Ўзбекистон. Таркиблар маълум Осиё Кубоги-2019. Япония - Ўзбекистон. Таркиблар маълум
Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашуви...  169
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг