UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52“Трастбанк” жамоасини ким тўхтатади?  0 11:46Ибрагимович: "Тез орада майдонга қайтаман. Қайси клуб таркибида? Кўрамиз"  0 11:23Ўзбекистон - Россия. Ўйинга россиялик ҳамкасбларимиз ташриф буюришади   2 11:14Андреа Раноккия "Интер"га қайтади  0 10:54Европа лигаси финалининг энг яхши футболчиси - Андер Эррера  4 10:15ЕЧЛ 2017-2018. Гуруҳ босқичига чиққан 20та клуб номи маълум  21 10:14ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Япониядаги ўйинни бошқаради  1 09:55"Аякс" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркибларнинг умумий нархи қанча? ФОТО  9 09:54"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида автомобиль ютиб олинг!  19 09:40Жозе Моуринью: «Учта соврин ва ЕЧЛга йўлланма, мен бахтлиман»  23 09:23«Ман Сити» МЮни табриклади  5 09:17“Қўқон-1912” – “Бухоро” превью  6 08:50«Арсенал» ва «Эвертон» Азар учун курашишмоқда  1 08:35МЮ Доннарумма учун 75 млн евро беришга тайёр  6 08:23Биринчи лига. Бугун 11-тур учрашувлари бўлиб ўтади  9

05 ноя 12:43
Янгиликлар

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
 Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов, 3 ноябрь куни Премьер-Лиганинг 15-тури доирасида сафарда «Спартак» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Мазкур учрашувда «Локомотив» 3:1 ҳисобида «Спартак» устидан ғалаба қозонган ва темирйўлчиларнинг учинчи голига ўзбекистонлик футболчи ассистентлик қилган.

Махачқалъанинг «Анжи» клуби ўз учрашувини 3 ноябрь куни ўз майдонида «Урал» клубига қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. «Анжи» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили Оренбургнинг «Газовик» клуби сафида ўйнаётган Санжар Турсунов 3 ноябрь куни ўз майдонида Москванинг «Торпедо» клубига қарши кечган ўйиннинг 76-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган. Учрашувда «Торпедо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ҚОЗОҒИСТОН
 27 октябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида сўнгги 32-тур учрашувлари ўтказилди. Эътиборлиси, уч нафар ўзбекистонлик футболчи - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Актобе» клуби 2013 йил мавсум якунига кўра Қозоғистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

4 ноябрь куни ўз майдонида «Ордабаси» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Актобе, «Астана» клубини 1 очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихидиа бешинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзе ҳамд Марат Бикмаевлар чемпонлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин якунигача тўп суришди.

Яна икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар тўп сурадиган Павлодарнинг «Иртиш» жамоаси сўнгги тур ўйинида «Қайрат» клубига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва мавсумни 4-ўринда якунлади.

ХИТОЙ
 4 ноябрь куни Хитой Суперлигасида ҳам сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва мамлакат чемпионати якунига етди. Суперлиганинг сўнгги тур учрашувида Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳамда Шавкат Муллажоновлар («Лиаонинг») ўз жамоалари сафида майдонга тушишмади.
 Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган яна бир ҳимоячи, Егор Кримец тўп сурадиган «Бейжинг Гуоан» клуби эса, Хитой Суперлигасида мавсум якунига кўра бронза медалларини қўлга киритди. Егор Кримец, сўнгги тур ўйинида ўз жамоаси қайдномасига киритилган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 3 ноябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 3 ноябрь куни ўз майдонида «Геонгнам клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва «Сеонгнам»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.«Сеонгнам» 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда, Жепаров ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

ОЗАРБАЙЖОН
 2 ноябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 12-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Хазар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди Премьер-Лигадаги ўзининг навбатдаги голини киритди. 4:1 ҳисобида «Нефтчи»нинг ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Нефтчининг 3-голига Насимов 45-дақиқада муаллифлик қилди.

ҚАТАР
 Ушбу мавсумдан бошлаб, «Қатар Юлдузлар Лигаси» иштирокчиси - «Ал Муъайзир» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев, 2 ноябрь куни ўз майдонида «Ал Араби» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 1:0 ҳисобида «Ал Муъайзир» клубининг ғалабаси билан якунланган учрашувда Мусаев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА
 БАА Чемпионатида 23 ноябрь кунигача танаффус эълон қилинган. Хабарингиз бор, БАА Чемпионати вакили, Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп суради.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: