"Леганес"га ўтган Лунин "Реал"га қарши ўйнай олмайди

Aslanov Jasurbek
29 авг 2018, 09:00
Ижара асосида "Леганес"га ўтган "Реал" дарвозабони Андрей Лунин жорий мавсум "Қироллик клуби"га қарши ўйнамайди.

"Қаймоқранглилар" 19 ёшли украиналикнинг ижара шартномасига махсус банд қўшилган ва унда футболчи "Реал"га қарши майдонга тушиши тақиқланган.

"Реал" ҳамда "Леганес" ўртасидаги учрашуви 1 сентябрь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca