

“Ҳа, келажакда бу бўлиши мумкин, аммо ҳозир 100 фоиз бор эътиборимни “Милан”да ўйнашга қаратганман. Топ клуб билан шартномам бор. Менга бу шаҳар ёқади.
Кўп ўйинларни томоша қиламан. Бу йил менга (Англияда) “Арсенал” ёқмоқда. Улар қойилмақом футбол кўрсатишмоқда”, дейди португалиялик.
Эслатиб ўтамиз, Леаунинг “россонерилар” билан шартномаси 2024 йил 30 июнгача мўлжалланган.



