Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"

Mirjalol Normatov
12 дек 2025, 20:09
"Интер" футболчиси Лаутаро Мартинес ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Ливерпуль" билан баҳсдаги пенальти ҳақида гапирди.

Баҳснинг 87-дақиқасида мерсисайдликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўша паллада миланликлар ҳимоячиси Алессандро Бастони ўз жарима майдончаси ичида Флориан Виртцнинг либосидан ушлаб қолди. Виртц эса йиқилиб тушди.

Учрашув бош ҳаками Феликс Цвайер аввалига бу ҳолатга эътибор қаратмади. Кейинчалик ВАР текширувидан кейин у пенальти белгилади.

"Ҳа, бундан дарс олдик, лекин жаҳлимиз чиққани йўқ. Ҳакамлар хатоси сабабли мағлуб бўлсангиз, нима ҳам қила олардингиз... Бу адолатсизлик бўлди", - деди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›