Лаутаро Мартинес "Интер"даги фаолиятини давом эттирмоқчи

Alisher
2 июн 2022, 17:38
"Интер" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес келажаги ҳақида нималарни ўйлаётгани ҳақида гапирди.

24 ёшли форвард фаолиятини Милан клубида давом эттиришни хоҳлайди.

"Режам аниқ: ростини айтсам келаси мавсум "Интер"да қолмоқчиман. Ҳали бу борада клуб билан гаплашмадим, аммо "Интер"да ўйнашда давом этишни хоҳлайман", - дейди Мартинес.

Аргентиналикнинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›