Лапорта Мбаппени "Барселона"га олиб келмоқчи
19 ноя 2021 21:53
Янгиликлар
Лапорта Мбаппени "Барселона"га олиб келмоқчи
"Барселона" президенти Жоан Лапорта келгусида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзоламоқчи.
Франциялик футболчи "Реал Мадрид"га ўтишга яқин турибди, бироқ Cadena SER журналисти Марио Торрехоннинг сўзларига кўра, Лапорта ўз атрофидагиларга Мбаппе билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўришини айтган.
"Лапортанинг ўз яқинларига Мбаппени "Реал"дан тортиб олишини айтиши Мессининг қайтиши билан бир хил. Бу ғалати ва имконсиз нарсага ўхшайди", – деди Торрехон.
Эслатиб ўтамиз, Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда франциялик футболчи ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар