Лапорта: "Биз Ла Лига ва Европа Лигасини ютишни хоҳлаймиз"

Sherzod Nurmatov
3 фев 2022, 20:36
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клубининг мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадлари билан ўртоқлашди.

"Биз Ла Лига ва Европа Лигасини ютишни хоҳлаймиз. Агар биз буни уддалай олмасак, вазиятни ўрганиб чиқамиз ва шунга қараб иш тутамиз.  

Шунингдек, "Барселона" президенти клубнинг январдаги трансферлари ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, клубнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олганда трансфер ойнаси биз учун ажойиб ўтди". 

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар январда Дани Алвес, Ферран Торрес, Адама Траоре ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома тузишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›