

2018 йилнинг апрелида "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, "қизил иблислар"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
"Ҳар қандай жамоага мағлуб бўлсанг, ундан ўч олишга ҳаракат қиласан. Жангга тайёрмиз ва жамоамизнинг ҳозирги ажойиб формасидан фойда чиқаришимиз керак. Ўйин икки сабабга кўра жуда муҳим. Биринчидан, бу дерби, иккинчидан, агар ғалаба қозонсак, "Юнайтед" билан фарқни катталаштириб оламиз" - дейди Лапорт.



