"Ланс" бош мураббийи: "Ҳусанов 19 эмас, 25 ёшли футболчидек ўйнаяпти"

Aslanov Jasurbek
31 июл 2023, 23:27
"Ланс" бош мураббийи Франк Эз Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадаги дебюти ва унинг машғулотлардаги ҳаракати ҳақида фикр билдирди.

"Трансфергача уни яхши ўргниб чиқдик. У ҳудди 19 эмас, 25 ёшли футболчидек ўйнаши мени ҳайрон қолдирди. "Вольфсбург"га қарши баҳсда у 10 дақиқа ўйнади ва у катта футболчилардек ҳаракат қилди. У бизни ўзининг техникаси ва жисмоний ҳолати билан ҳайрон қолдирди".

Шу билан бирга "Ланс" футболчиси Морган Гильявоги ҳам Ҳусановга баҳо берди:

"Машғулотларда баъзан қарама-қарши, баъзан бир жамоада бўлиб қолдик. У ёш бўлишига қарамай жуда яхши футболчи. Ҳусанов совуққон ва техникаси кучли. Истиқболли футболчи".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: rclens.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›