ЛаЛига клуби бош мураббийсиз қолди

Aslanov Jasurbek
13 янв 2018
"Малага" бош мураббийи Мичель Гонсалес 13 январь куни истеъфога чиқарилди.

54 ёшли мутахассиснинг клубдан кетгани ҳақида расмийсайтда эълон қилинди.

Мичель Гонсалес 2017 йилнинг мартида "Малага"га келган эди. "Анчоуслар" унинг қўл остида мавсумни 11-ўринда якунлашди.

Кетма-кет 4-мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти мутахассисни истеъфога чиқарди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia