"Марсель" бош мураббийи Мичель Гонсалес истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2016, 14:51
"Марсель" бош мураббийи Мичель Гонсалес истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда клуб матбуот-хизмати.

Марселликларнинг сўзларига кўра, бу қарорга сабаб мутахассиснинг сўнгги ҳафтадаги ўзини тутиши бўлди.

Мавсум охиригача жамоани испанияликнинг собиқ ёрдамчиси Франк Пасси бошқаради.

"Марсель" 2 февралдан бери ғалаба қозонгани йўқ ва сўнгги тўрт учрашувда 3 маротаба мағлуб бўлди. Айни дамда марселликлар Франция чемпионати турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com