"Лацио" Регилон учун курашишга тайёр

Alisher
11 авг 2020, 13:18
"Лацио" "Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон учун даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи айни дамда "Севилья"да ижара асосида ўйнамоқда. У андулусияликлар таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Хабарларга кўра, испаниялик футболчи учун асосий даъвогар Лондоннинг "Челси" клуби ҳисобланади.

Айнан "Челси" ва "Лацио" ўйинчи учун курашга киришади. Регилоннинг нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›