"Лацио" "Реал" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
30 июн 2022, 12:02
"Лацио" "Реал" ҳимоячиси Марио Гилага қизиқмоқда.

"Қироллик клуби" 5 миллион евро эвазига 21 ёшли испанияликни қўйиб юборишга тайёр, римликлар футболчи учун бош даъвогар ҳисобланишади.

Ўйинчи учун "Хетафе", "Сельта" ва "Сассуоло" даъвогарлик қилмоқда.

Гила 2021/22 йилги мавсум "Реал"нинг ёшлар жамоаси бўлмиш "Кастилья"да 32та ўйинда 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячи шунингдек "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида Ла Лига доирасида 2та ўйинда ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca