"Лацио", "Фиорентина" ва "Бетис" Хюсайга қизиқмоқда

Alisher
31 май 2021
"Наполи" ҳимоячиси Эльсеид Хюсай фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Унинг маълумотига кўра, 27 ёшли албаниялик футболчига "Лацио", "Фиорентина" ва "Бетис" клублари қизиқмоқда.

Олдинроқ маълум бўлганидек, ўйинчи Неаполь клубидан эркин агент мақомида кетади.

Хюсай ўтган мавсум "Наполи" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira