UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  8 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  15 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  36 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1

Ла Лига. Қизиқарли кечган "Севилья" - "Барселона" ўйини дуранг билан якунланди Янгиликлар

Ла Лига. Қизиқарли кечган "Севилья" - "Барселона" ўйини дуранг билан якунланди

Ла Лига 30-тури доирасида "Севилья" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Севилья" - "Барселона" 0:0

"Севилья": Томаш Вацлик, Хесус Навас, Диего Карлос, Жюль Кунде, Серхио Регилон, Фернандо, Жоан Жордан (Неманья Гудель), Оливер Торрес (Эвер Банега), Лукас Окампос (Франко Васкес), Мунир Эл Хаддади (Сусо), Люк де Йонг (Юссеф Эн-Несери)

"Барселона": Марк-Андре тер Штеген, Нелсон Семеду, Жерар Пике, Иван Ракитич (Рики Пуч), Серхио Бускетс, Луис Суарес, Лионель Месси, Клеман Лангле, Жорди Альба, Мартин Брейтуэйт (Артур Мело), Артуро Видаль (Антуан Гризманн)


Ўйин якунланди.

90+6. Бурчак тўпи: Марк-Андре тер Штеген рақиб жарима майдончаси ичида. Йўқ, бугун "Барселона" "Рамон Санчес Писхуан"дан бир очко билан ортга қайтадиган бўлди.

90+1. Серхио Регилон деярли икки метр масофадан тўпни дарвозага кирита олмади. Чап оёқда ўйнайдиган Регилон учун ноқулай нуқта эди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Кике Сетьен Рики Пучни майдонга туширди, у Иван Ракитични алмаштирмоқда.

88. Суарессс! Альбанинг узатган тўпини уругвайлик ҳужумчи дарвозага аниқ йўллай олмади.

84. "Севилья"да сўнгги ўзгариш: Франко Васкес Лукас Окампосни алмаштирди.

82. Зарбалар бўйича кўрсаткич: "Севилья" - 5, "Барселона" - 7.

77. Cooling Break. Ўйинчилар сув ичиб олишади.

77. Ниҳоят, Антуан Гризманн майдонга тушди. У Артуро Видални алмаштирди. 

73. Лионель Месси бу сафар ҳам ажойиб зарба берди, аммо Томаш Вацлик яна бир бор "Севилья"ни голдан асраб қолди.

73. "Барса"да стандарт вазият. Лео тўп олдида. Дарвозагача 25 метр масофа.

68. Лопетеги бир йўла икки ўзгаришни амалга оширмоқда: Юссеф Эн-Несери Люк де Йонг, Неманья Гудель эса Жоан Жорданни алмаштирди. 

63. "Барса"да ўзгариш: Артур Мело Мартин Брейтуэйтни алмаштирди.

62. Бускетс йиқитилди, навбатдаги сариқ карточка Банегага кўрсатилди.

59. "Севилья"да ўзгариш: Мунир майдонни тарк этди, унинг ўрнига Сусо туширилди.

57. "Севилья" ўйинчиси Мунир Эл Хаддади жарима майдончаси ичига кириб "Барса" дарвозасини нишонга олди, аммо тер Штеген бу сафар ҳам сейв ижро этди.

55. Хавфли вазият! Лукас Окампоснинг яқин масофадан берган зарбарсини Марк-Андре тер Штеген қийинчилик билан бартараф этди.

51. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич "Барса"да яхшироқ: 35%-  65%

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.

- Иккинчи тайм олдидан ўзгариш: Эвер Банега Оливер Торресни алмаштирди.

Биринчи тайм якунланди.

45+4. Серхио Бускетс ва Фернандога сариқ карточка кўрсатилди.

45+3. "Севилья" ва "Барселона" футболчилари ўртасида тортишув юз бермоқда.

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. "Барселона"да ҳам сариқ карточка бўйича "дебют". Жерар Пике ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

37. "Севилья" ҳам "Барселона" дарвозаси томон ҳужумлар уюштира бошлади ва устунликни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда.

30. Cooling Break. Ўйинчилар сув ичиб олишади.

26. Ўйиндаги илк сариқ карточка Серхио Регилонга кўрсатилди, у Лионель Мессини қўполлик билан тўхтатиб қолган эди.

24. Месси яна бир ўз омадини жарима зарбасидан синаб кўрди, аммо бу сафар масофа узоқроқ ва Лео учун ноқулай эди. Унинг зарбаси аниқ чиқди, аммо Вацлик осонгина тўпни эгаллаб олди.

21. Леонинг зарбасиии! Ухх! Кюнде вазият қаҳрамони. Ҳа, ҳимоячи дарвоза томон берилган зарбани боши билан қайтариб юборди.

21. Жарима майдончаси ичида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига қарши қўполлик ишлатилди. Хавфли вазият! Тўп олдида Лео!

17. 16-рақамда ўйнаган "Севилья" собиқ футболчиси Антонио Пуэрта хотирасига айнан шу дақиқада мухлислар қарсак чаларди. Аммо, мухлислар ҳозир йўқ ва фақатгина захира ўриндиғидаги футболчилар бу ишни қилишмоқда.

11. Хавфли зарба! Жюль Кунденинг жарима майдончаси ичидан тепган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

- Бугун "Севилья" мабодо мағлубиятга учраса, катта эҳтимол билан ўз ўрни (3-ўрин)ни "Атлетико"га бўшатиб беради.

8. "Барса" кутилганидек ўйин бошидан устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қиляпти.

3. Илк зарба. "Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди ва бу Томаш Вацлик учун қийинчилик туғдирмади.

1. Ўйинга старт берилди. 

- Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

- Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинга 20 дақиқа вақт қолди.

- Жамоалар "Рамон Санчес Писхуан"да!


- Барчангизни тез орада бошланадиган Ла Лига 30-тури доирасидаги "Севилья" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинга таклиф этамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика