Ла Лига. “Реал” Зидан қўл остида илк мағлубиятни қарши олди

4 апр 2019, 02:41
Испания чемпионатининг 30-турида “Реал” сафарда “Валенсия” меҳмони бўлди.

“Месталья” стадионида кечган беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Гонсалу Гуэдеш яқин бурчакни аниқ нишонга олиб ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Эсекьел Гарай бурчакдан узатилган тўпни боши билан Навас қўриқлаётган дарвоза тўрига йўллади -2:0. Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларининг сўнгги сонияларида Карим Бензема орадаги фарқни қисқартирди -2:1.

Ушбу ғалабадан кейин “Валенсия” 46 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилди. “Реал” эса 57 очко билан 3-поғонада бормоқда. Турнир жадвалида эса айни пайтда “Барселона” пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia