UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Расман: Сампаоли Марсель бош мураббийи  0 08:09Куман: "Барселона" мураббийи доимо босим остида бўлади"  1 07:50Гаттузо жаримага тортилди. У 3 минг евро тўлайди  0 07:25Чемпионлар лигаси. 1/8 финал дастлабки ўйинларнинг энг яхши голи эълон қилинди  4 07:02Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда камар учун жанг қилади, ўзбек боксчисида мағлубият ва бошқа хабарлар  0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:55"Ливерпуль"га "Реал" ҳужумчиси керак  3 00:35"Реал" Азардан воз кечишга тайёр  11 00:15Жеко сафдан чиқди  0 23:55"Фиорентина" ҳимоячиси МЮга ўтишга рози бўлди  2 23:31Хави мураббийлик фаолиятидаги 5-совринини қўлга киритди  3 23:14Обамеянг - Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси  2 22:54Лопетеги: "Месси - тарихдаги энг кучли футболчи"  16 22:50Гвардиола: "Катта пулсиз катта жамоа қуриб бўлмайди"  9 22:34Скоулз: "Манчестер Юнайтед" "Арсенал" ва "Тоттенхэм"дан кучлироқ, улар "Милан"ни енга оладилар"  11

Ла Лига. "Реал Мадрид" уйида "Валенсия" устидан ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" уйида "Валенсия" устидан ишончли ғалабага эришди

Испания чемпионати 23-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Валенсия" 2:0
14 февраль, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 12 Бензема, 2:0 – 42 Кроос.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Варан, Карвахаль (Васкес, 28), Менди, Модрич (Иско, 79), Каземиро, Асенсио (Аррибас, 71), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 79).

"Валенсия" – Доменек, Габриэл Паулиста, Гайя, Ферру, Васс (Ли Кан Ин, 64), Солер (Олива, 64), Рачич, Вальехо (Гамейро, 46), Гедеш (Муса, 46), Тьерри Коррейя, Макси Гомес (Кутроне, 83).

Огоҳлантиришлар: Гедеш (27), Рачич (44), Тьерри Коррейя (46).


Реал Мадрид

Карим Бензема - 12', Тони Кроос - 42'

Примера Дивизион . 23-тур

14/02/2021, 20:15

0
:
2
Тугади

Валенсия

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
12'  Карим Бензема
12'  Тони Кроос
28'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
42'  Тони Кроос
42'  Лукас Васкес
61'  Ферлан Менди
71'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
79'  Лука Модрич (Иcкo)
79'  Карим Бензема (Мариано Диас)
27'  Гонсалу Гедеш
44'  Урош Рачич
46'  Мануэль Вальехо (Кевин Гамейро)
46'  Гонсалу Гедеш (Юнус Муса)
46'  Тьерри Коррейя
64'  Карлос Солер (Кристиан Олива)
64'  Даниэль Васс (Ли Кан Ин)
83'  Макси Гомес (Патрик Кутроне)

Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ

Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Мариано ўзига ажратилган дақиқаларда фаоллиги билан мураббий эътиборини қозонишга ҳаракат қилмоқда. Баъзи ҳаракатлари қовушмаётган бўлсада, Диас астойдил югурмоқда.  

90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

83-дақиқа. Ўзгариш! Макси Гомез ўрнини Патрик Кутроне тушди. 

81-дақиқа. Асосий ишига қайтган Ферлан Менди рақибига буткул имкон қолдирмади ва елкама-елка курашда уни майдондан чиқариб юборди. 

79-дақиқа. Ўзгариш! "Қироллик клуби"да футболчилар алмашмоқда. Модрич ва Бензема учун бугунги беллашув якунланди. Уларнинг ўрнини Иско ва Мариано эгаллашди.   

78-дақиқа. Ферлан Менди марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлди ва Бенземада тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади, лекин ўнг оёқда берилган зарба жуда кучсиз чиқди. Натижада, ҳисоб ўзгармади.  

76-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Юнус Муса жароҳат олиб, майдонда ётибди. Буни кўрган Кроос ўйинни тўхтатилиши учун тўпни майдондан чиқариб юборди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнига Серхио Аррибас ўйинга қўшилди. 

70-дақиқа. Ҳимоячидан пас қабул қилиб олган Модрич узоқ ўйлаб ўтирмай, зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.  

66-дақиқа. Винисиус қанотдан олдинга ўтди ва шериклари ортда қолиб кетганини тушуниб, тўпни сақлаб қолишни уддалади. Ҳимоячи унга нисбатан қўполлик ишлатишдан бошқа чора топа олмади. 

63-дақиқа. Ммм, бироз тушунарсиз ҳолат. Аввалига голни инобатга олган ҳакам сониялар ўтгач, фикрини ўзгартирди. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва гол инобатга олинмади. 

61-дақиқа. ГОООООООЛ! Ўзига хос комбинация натижасида Винисиус ҳам Ферлан Менди ҳам қанотда катта бўш ҳудудга эга бўлишди ва якунловчи зарбани франциялик ҳимоячи йўллади. 

60-дақиқа. "Валенсия" чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин Гайя тўпга ета олмади. 

58-дақиқа. "Реал" ижросидаги позицион ҳужум Бенземанинг иккиланиши ва тушунарсиз ҳаракати сабаб охирига етмай қолди. 

56-дақиқа. Тўпга етиб олишдаги ўзига хос "спринт"даТьерри Коррейя рақиби Винисиусга имкон қолдирмади. Ваҳоланки Винисиус ҳам қандай тезликка эгалигини яхши биламиз.   

55-дақиқа. Каземиро яна бир бор ажойиб ҳаракат қилди, бразилиялик футболчи "подкат"да рақиб йўллаган зарбани дарвозагача етиб бормаслигини таъминлай олди. 

Германиялик футболчи бироз оқсоқлаётган бўлсада, ўрнидан турди ва ўйинни давом эттирадигандек. 

54-дақиқа. Тони Кроос рақибидан зарба қабул қилиб олгач, майдонда ётибди...  

53-дақиқа. Максимилиано Гомес жарима майдонига кирмасдан кучли зарба йўллади Тибо Куртуа ишончли ҳаракат қилди. 

51-дақиқа. "Реал" тўпни йўқотгани ҳамоноқ прессингга киришиб, жуда тезда тўпни қайта олиб қўймоқда. 

49-дақиқа. Марко Асенсио деярли майдон марказида тўпни қабул қилиб, бир нечта рақибини ортда қолдирди ва зарба йўллади, лекин тўп йўлига ҳам ҳимоячилардан бири тўғаноқ бўлди.   

48-дақиқа. Бенземанинг узатмаси ўтганда Винисиус дарвозабон билан бирга-бир қолиб кетарди. 

47-дақиқа. "Реал" футболчилари ҳимояда рақиб прессингидан ишончли тарзда чиқиб кета олишди. 

46-дақиқа. Огоҳлантириш! Карим Бензема иккинчи бўлимни бошлаб берди ва дарҳол Винисиусга нисбатан ўта қўпол ўйнаган Корреага сариқ карточка кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим олдидан меҳмонлар таркибида ўзгаришлар. Гонсало Гедеш ва Ману Вальехо ўрнига Кевин Гамейро ва Юнус Муса "жангга" ташланди.    

Бўлди, биринчи бўлим якунланди. Ўйин жиҳатидан устунликка эришган, фаолроқ ва хавфлироқ ҳужум қилган мезбонлар ҳозирча олдинда.  

45+1-дақиқа. Чарчамайдигандек кўринадиган Каземиро сониялар ичида уч бор рақиблари билан тўп учун курашга киришди ва уларнинг ҳеч бирини тўп билан олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади.  

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Огоҳлантириш. Урош Рачич қўполлиги учун сариқ карточка билан "сийланди".

43-дақиқа. Мезбонлардан яна бир хавфли ҳужум, бу сафар Бензема зарба йўллади, лекин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.  

42-дақиқа. ГОООООООЛ! Тони Кроос орадаги фарқни оширди. Модрич, Васкес - Кроос комбинациясини германиялик ажойиб зарба билан якунлади. 

40-дақиқа. Лука Модрич устасига фарқи йўқ деб, чап оёқда ҳам кучли ва аниқ зарба йўллади, Доменек ўз ўрнида. 

38-дақиқа. Лукас Васкеснинг узатмасидан кейин Карим Бензема боши билан зарба берди, аммо ноаниқ.

33-дақиқа. Начо кутилмаганда рақиб ҳужумини бошлаб берувчи узатмани амалга оширди, лекин ҳимоячиларга ёрдамга келган Винисиус тўпни рақибидан олиб қўйди ва ўз жамоасини олға бошлади.  

31-дақиқа. Бу сафар Начо жабрланувчи ролида. "Қаймоқранглилар" мухлислари ҳозир бир нафас олиб, енгил тортишган бўлса ажаб эмас. Сабаби яна бир ҳимоячини йўқотиш... Жамоани ўта қийин ҳолатга тушириб қўярди. 

Айнан бугунги ўйиндан аввал сафга қайтган бир футболчини бошқаси алмаштирди. 

28-дақиқа. Ўзгариш! Жароҳатланган Дани Карвахаль ўрнини универсал Лукас Васкес эгаллади.  

27-дақиқа. Огоҳлантириш. Варанга нисбатан қўполлик учун Гонсалу Гедеш огоҳлантирилди. 

25-дақиқа. Ўзи жароҳатлар етмаётгандек, Карвахаль оддий вазиятда жароҳат олганга ўхшайди. Испаниялик ҳимоячи дарҳол тўхтади, захира ўриндиғи томон ишора қилиб, тўғри кийиниш хонасига йўл олди.

22-дақиқа. "Валенсия" футболчилари марказда комбинацияларида бош ҳакамни ҳам иштирок этишини таъминлашди.  

21-дақиқа. Ўнг қанотдан риводлантирилган ҳужумда бевосита иштирок этган Марко Асенсио ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди. Аммо такрорий лавҳада яққол кўриндики, испаниялик ярим ҳимоячи ҳимоячидан орқароқда ҳам бўлган экан. 

18-дақиқа. Бензема яна кутилмаган нуқтада пайдо бўлди ва рақиблари шошириб қўйди, лекин бу сафар ҳужум гол билан якунланмади. 

16-дақиқа. "Валенсия"нинг уриниши бесамар кетди. 

Тезкор ҳужум бир қарашда у қадар хавфли кўриниш олмаётгандек эди, лекин Бензема кутилмаганда айланма зарба билан дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди.  

12-дақиқа. ГООООООООЛ! Карим Бензема айланма зарбаси билан ҳисобни очди.

10-дақиқа. "Валенсия" ҳужум ташкил этди. Чап қанотдан олдинга ўтган Гайя узатмани амалга оширди, лекин шериклари бу тўпга етиб кела олишмади. 

8-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Каземиро кутилмаганда кулчи зарбаси билан якунлади. Дарвозабон катта қийинчилик билан оёқлари ёрдамида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбасидан кейин эса Асенсионинг зарбаси қовушмади. 

7-дақиқа. Каземиродан майдон марказига яқин ҳудудда "подкат" ташлаш бўйича "мастер-класс".

6-дақиқа. Мадридликларнинг уриниши тўп оширишдаги хато туфайли узилиб қолди ва кейин сафга қайтган Дани Карвахаль рақиби Хосе Гайяни йиқитишга мажбур бўлди.  

4-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. 

2-дақиқа. Ҳакам ҳар икки футболчидан ҳол-ахвол сўраб, ҳаммаси жойида эканлиги ва ўйинни давом эттириш зарурлигини билдирди. 

Охирги ўйинларда "Қироллик клуби" голлари муаллифи бўлаётган Варан шу ишни бажараётган ҳамюрти Бенземага тўпни узатди, Карим ҳимоячи билан тўқнашгач, жарима майдони ичида йиқилиб ётибди. 

1-дақиқа. Ўйин старт олди. Уни "Валенсия" вакиллари бошлаб беришди

Бир дақиқа сукут сақланди. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб аъзолари бирин-кетин майдонга тушиб келишмоқда. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

"Реал Мадрид" – "Валенсия"

20.15, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Варан, Карвахаль, Менди, Модрич, Каземиро, Асенсио, Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема.

"Валенсия" – Доменек, Габриэл Паулиста, Гайя, Ферру, Васс, Солер, Рачич, Вальехо, Гедеш, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+6   
14 фев 21:19:39
PAKO XENTO
Kecha Barsani Galabasidan sung Realni mag‘lubiyatini kutayotgan Ukaxonlarim yaxshi orom olinglar kxexexex uzur men shunaqa kulaman.
+6   
14 фев 21:07:24
TimaX
Иккаласиям шедевр голлар. Кўз тегмасин, Реал энди ўзига ўхшавотти
+5   
14 фев 21:44:29
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Shu Var G'ar Doim Realga Qarshi Ishlaydi Realni Qolishini Kutib Yotgan Valencia Yog'e Barca Fanatlari Uxlelar Oqshom Ertaglari Tugadi.


H


A


L


L


A


M


A


D


R


I


D.
+5   
14 фев 21:43:44
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Shu Var G'ar Doim Realga Qarshi Ishlaydi Realni Qolishini Kutib Yotgan Valencia Yog'e Barca Fanatlari Uxlelar Oqshom Ertaglari Tugadi.


H


A


L


L


A


M


A


D


R


I


D.
+5   
14 фев 21:12:45
Пресс Секретарь
Real Madrid Valensiyadan o'ch olmoqda! To'g'risi, men Barselona muhlisi sifatida Real Madrid g'alaba qilsa g'ashim keladi, lekin oxirgi vaqtlarda Realning ham, Barsaning ham ishlari yaxshimasligini hisobga olsak, bunaqa darajada yurgan Real Barsani kuchayishiga, yoki kuchsiz Barsa Realni kuchayishiga sababchi bo'ladi deyish qiyin. Prinsipial raqiblarimizga hurmat saqlagan holda Real Madridga omad tilayman. Eski yillarga qaytib, yana Real Barsa Yevropani titratishiga tilakdoshman!
+5   
14 фев 21:05:30
Ван Нистелроой
Кроос шунчкки классни курсатди))
+5   
14 фев 20:58:41
RealMadrid_Liverpool
Kroos har doimgidek darvozaga pas berdi 2:0
+5   
14 фев 20:24:31
Ma'rufjon Xalilov
Folbinlik qilmaymiz dinimizga to'g'ri kelmaydi kuchlisiga omad
+5   
14 фев 20:17:21
TimaX
Олға Реалим
+5   
14 фев 20:10:32
Jenoa
Бир ютиб қўйинглар омад Реал
+4   
14 фев 23:01:55
PAKO XENTO
L10 messi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hammani o'zinga o'xshatma pakaxonts
Yuge kimsan uzi detsat borib uxlagan GNOM
+4   
14 фев 22:59:55
Real__Buxoro
Real uchun mavsum fevralda boshlanadi
+4   
14 фев 22:16:15
matematik1988
Benzama degan taxta ketgan kuni mazza qilib bayram qilamiz!!!
+4   
14 фев 21:39:16
Bruno Fernades
Siyb kiyib uhlash esdan chiqmasin yotoqinga siyb quymela ja bumasa lalaku kiyvolila
+4   
14 фев 21:07:15
Ko'ngil Ko'chalari
Olg'a Real!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика