UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани  10 17:40Мусиала "Бавария" билан профессионал шартнома имзолади  0 17:20"Пахтакор"нинг Ўзбекистон Суперкубоги олдидан ўтказган расмий машғулоти  2 17:02Украина U-21 чемпионати. "Рух" "Десна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 16:50"Эвертон", "Рома" ва ПСЖ "Атлетико" ҳимоячиси учун курашади  0 16:47“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага  2 16:32Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:28"Ливерпуль" ҳимоячиси Филлипс жароҳат олди  0 16:04"Милан" Лукас Васкесга қизиқмоқда  2 15:44Расман: Одил Ҳамробеков – "Шабаб Ал Аҳли" аъзоси   39 15:41"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"  7 15:00"Челси" Доннарумма учун шартнома тайёрламоқда  4 14:38Омар Моманидан карикатура: "Ливерпуль" даври тугамоқда  12 14:15"Челси" дарвозабони Менди "қуруқ" ўйинлар бўйича АПЛ рекордини ўрнатди  6 14:08Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Ла Лига. Ўтган турда дуранг ўйнаган “Атлетико Мадрид” “Гранада” меҳмони бўлади ва 23-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. Ўтган турда дуранг ўйнаган “Атлетико Мадрид” “Гранада” меҳмони бўлади ва 23-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Бугун Испания чемпионатида 23-тур ўйинлари старт олади. Қизиқарли баҳсларга бой бўлган 22-тур ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

Қониқарсиз натижалар оғушида қолаётган “Реал Мадрид” ва ниҳоят жамоаси меҳмонда “Уэска”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этди. Қўшимчасига, 9 февраль куни 1-турнинг қолдирилган баҳсида иштирок этган мадридликлар “Хетафе”ни мағлуб эта билишди – 2:0. “Бетис” – “Барселона” баҳсидан аввал каталонияликлар учун “Бетис”ни ноқулай рақиб дегандик. Ҳақиқатан ҳам шунга ўхшаш бўлди, “Барселона” учун оғир кечган ўйинда жамоа 2:3 ҳисобида ғалабага эришди. “Атлетик Бильбао” – “Валенсия” учрашувида дуранг натижа қайд этилди – 1:1. Турнирда пешқадам бўлиб турган Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Атлетико” эса “Сельта”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шу ва бошқа учрашувлар билан якунига етган 22-турдан сўнг олдинда кутаётган 23-тур ҳақида сўз олиб борамиз. 


23-турнинг илк учрашуви – “Сельта” – “Эльче”

Мазкур учрашувда фаворит ҳар томонлама олиб қаралганда “Сельта”. Сабаби, жамоа айни вақтда 10-ўринда кетмоқда. Қўшимчасига мазкур баҳс айнан “Сельта” майдонида бўлиб ўтади. “Эльче”да эса вазият бироз оғирроқ. Жамоа айни вақтда 18 очко тўплаган ҳолда 19-ўринда бормоқда. Хавфли зонадан чиқиши учун фақат ва фақат ғалаба зарур. Мазкур ўйин бугундан эртагага ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 38 баҳсдан 13 тасида “Сельта” ва яна 13 тасида “Эльче” ғалаба қозонган. 12 учрашув эса дуранг билан якунланган. Олдиндаги учрашувда бирор жамоа ғалаба қозонса ўзаро статистикада олдинга чиқиб олиши кутиляпти.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Давид Хунка, Серхио Алварес (“Сельта”). Фидел Чавес (“Эльче”).


Ўтган турда дуранг ўйнаган “Атлетико Мадрид” “Гранада” меҳмони бўлади

Мадриднинг “Атлетико”сини 22-турда дуранг натижа қайд этганини таъкидлаб ўтдик. Энди жамони турнир жадвалида 8-ўринда бўлган, ўтган турда меҳмонда “Леванте” билан дуранг ўйнаган “Гранада” кутиб турибди. “Атлетико” таъқибчиларини ўзларига бироз бўлсада яқинлашишига имконият яратиб берди. Агар бу ўйинда ҳам 3 очкосиз қоладиган бўлса янада яқинлашиш эҳтимоли ошади бошқа жамоаларнинг. “Гранада”нинг 21-турда ҳам дуранг ўйнаганини қайд этсак улар дурангчи жамоага айланиб қолган гўё. Ушбу баҳс ўз уйларида, пешқадам жамоага қарши бўлишини инобатга олсак табиийки улар 3 очко учун ҳаракат қилишади. Барчаси қандай бўлишини майдонда – 13 февраль куни соат 18:00 да кўрамиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 49 ўйиннинг, 9 тасида “Гранада”, 30 тасида эса “Атлетико Мадрид” ғалабага эришган. 10 баҳс эса дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Нейдер Лосано, Луис Миля, Кини, Максим Гоналон, Янхел Эрера (“Гранада”). Жоау Фелиш, Марио Эрмосо, Мусса Дембеле (“Атлетико Мадрид”).


“Барселона” ўз уйида “Алавес”ни қабул қилади

Мазкур жамоаларнинг иккиси ҳам ўтган турда ғалаба қозонишган. “Алавес” “Вальядолид” устидан 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, “Барселона” меҳмонда “Бетис”дан устун келган. Тан олиш керак, каталонияликларнинг ҳолати 5-6 тур аввалгига қараганда анчагина яхшиланган. “Барселона” “кучли учлик”дан жой олиб бўлган. “Алавес” эса хавфли зонага тушиб кетмаслик ҳаракатида. Ўзининг таъқибчисидан 2 очко фарқ билан устун турибди айни вақтда. Меҳмонда очко олишга ҳаракат қилиб кўриши табиий жамоанинг. Воқеалар ривожи қандай бўлишини 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланадиган баҳсда билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 36 ўйиндан 25 тасини “Барселона”, 5 тасини “Алавес” ютган бўлса, 6 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Серхи Роберто, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутино (“Барселона”). Родриго Эли, Факундо Пелистри (“Алавес”).


Турнинг эътиборли баҳси – “Реал Мадрид” – “Валенсия”

Мадриднинг “Реал”ини ўзига кела бошлагани ҳақида ёздик. Жамоа энди ўз уйида бу мавсум ишлари юришмаётган “Валенсия”ни қабул қилади. Айни дамда валенсияликлар 24 очко билан 12-поғонада жойлашиб турибди. Афишаси эътибори билан марказий бўлиб турган мазкур ўйин чиндан ҳам қизиқарли кечиши мумкин. Сабаби рақиблар принсп жиҳатдан ҳам ҳаракат қилишади. Ҳозирги ҳолат, статистика қандай бўлишидан қатъий назар собиқ рақиблар баҳси доимо қизиқарли бўлиши кутилаверади. Ушбу баҳс 14 февраль куни 20:15 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Испания чемпионати доирасидаги 171 ўйиндан 88 тасида “Реал Мадрид”, 46 тасида “Валенсия” 3 очкога эга чиқишган. 37 баҳсда эса томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Федерико Валверде, Эден Азар, Алваро Одриосола, Даниел Карвахал, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Лукас Васкес, Родриго (“Реал Мадрид”). Денис Черишев, Терри Коррея, Эляким Мангала, Муктар Дякаби (“Валенсия”).


23-турнинг сўнгги учрашуви – “Кадис” – “Атлетик Бильбао”

Ёдингизда бўлса биринчи давра аввалида “Кадис”ни ЕЧЛ учун йўлланма берадиган ўринлар қаторида кўраётган эдик. Бироқ ҳозирги кунда жамоа анча қуйида – 24 очко билан 14-ўринда. “Атлетик Бильбао” эса 25 очко билан 11-поғонада жойлашган. Ушбу ўйинда “Кадис” ғалабага эришгудек бўлса улар бильбаоликлардан ўтиб кетишади. Рақиб жамоа ҳам табиийки, бу нарсани хоҳламаган ҳолда ҳаракат қилишади. Ўйиннинг ҳарорати юқори бўлиши табиий. Ушбу учрашув 15 февралдан 16 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 29 ўйиннинг 7 тасини “Кадис”, 14 тасини “Атлетик Бильбао” ютган. Яна 6 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хосе Мари, Аугусто Фернандес, Алекс Фернандес, Карлос Акапо (“Кадис”). Иниго Висенте, Икер Муняин, Перу Ноласкоайн, Асер Вилялибре (“Атлетик Бильбао”).


Шунингдек, мазкур турда қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:

13.02  20:15   (Тошкент вақти)  “Севилья” – “Уэска”

13.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Эйбар” – “Вальядолид”

14.02  18:00   (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Реал Сосьедад”

14.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Леванте” – “Осасуна”

14.02  01:00   (Тошкент вақти)  “Вильярреал” – “Бетис”


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
12 фев 15:34:25
Amanbek
Real chempion
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика