Ла Лига Мессини ўз сайтидан ўчириб юборди

Sherzod Nurmatov
22 июл 2021, 21:39
Испания Ла Лигаси расмий сайти Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг чемпионатга доир саҳифасини ўчирди.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барселона" билан шартномаси 30 июнда тугаган. Янги келишув ҳақида ҳамон хабар берилмади.

Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, аргентиналикнинг каталонияликлар билан тузган янги шартномаси 5 йилга мўлжалланган. Унга кўра, Леонинг маоши 50% га қисқаради.

Месси ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 35 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 9 та голли узатма қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia