Ла Лига клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди

22 окт 2019, 09:50
“Леганес” бош мураббийсиз қолди.

Маурисио Пеллегрино қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмата хабар берди.

“Леганес” жорий мавсум Ла Лигада 9 та тур давомида 7 марта ютқазиб, 2 марта дуранг ўйнади ва мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Пеллегрино жамоани 2018 йил ёзидан бери бошқариб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Леганес” расмий сайти