Куртуанинг отаси: "Журналистлар ўғлимни нишонга олишган"

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019, 18:21
"Реал" посбони Тибо Куртуанинг отаси Тьерри Куртуа журналистларнинг ўғлига бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Ҳамма Тибони ниншонга олганини ҳис қиляпман. Мен Испания ва Бельгия матбуотини назарда тутяпман. Ота сифатида бунга кўз юма олмайман. Дарвозабон ҳар доим асосий нишон бўлган, аммо "Аякс"га қарши баҳсдаги тўртинчи голдан сўнг ҳамма унга ташланди. Ўғлим учрашувни яхши ўтказган эди. Битта хато туфайли барчасига Тибо айбдор бўлиб қолди.

ОАВ ўғлим ҳақида шахсий маълумотларни эълон қилаётганини кузатяпман. Журналистларнинг ўғлимга бўлган муносабатини кўриб турибман. Бундан ҳавотирга тушиб қолдим. Аммо Тибо нима қилиш кераклигини билади" - дейди футболчининг отаси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent