Куртуа: "Неймарни эмас, Азарни танлаган бўлардим, аммо..."

Aslanov Jasurbek
2 фев 2019, 16:40
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Қироллик клуби"га ўтишини хоҳлайди.

- "Реал"га ким ўтишини истайсиз - Азарми ёки Неймар?

- Эденни танлайман. Аммо қарорни раҳбарият қабул қилади.

Нима бўлишини билмайман. Бу савол мен учун эмас, директорлар кенгаши учун.

Ҳозир Карим Бензма яхши формада. У 17та гол урди. Гарет Бэйл мавсумни яхши бошлади, аммо кейин жароҳатлар билан курашди" - дейди Куртуа.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Het Laatste Nieuws