

Ушбу ўйинларга Жанубий Корея 1-дивизионида ўйнаётган икки нафар ҳамюртимиз ҳам чақирув олди. "Тэджон Ситизен" клубида фаолият олиб бораётган Шоҳруҳ Гадоев ва Санжар Турсунов сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинларига чақирилди. Бу ҳақда корейс ОАВ хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни Сурия билан, 11 сентябрь куни Эрон билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.




