Куман: “Барселона” ЕЧЛ чорак финалига чиқишга қодир”

Eldor Akmurzayev
9 мар 2021, 21:10
“Барселона” устози Рональд Куман Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши эртанги баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Баҳсда ҳар доим интрига бўлади. Барчаси учрашувни қандай бошлашимизга, рақибларимизнинг ҳаётини қийинлаштириш учун қанча куч сарфлашимизга боғлиқ. Қанчалик самарали ҳаракат қилишимиз ҳам жуда муҳим. ПСЖ эса буни 1-ўйинда кўрсатди, аммо биз доимо имконият яратамиз. Агар иложи борича эффектив ҳаракат қилсак, у ҳолда бизни тўхтатиш қийин.

Албатта, ПСЖ Чемпионлар Лигасини ютишни истаётган кучли жамоа. Шунингдек, биз ҳам ҳар ўйинда ғалаба қозонишга интиламиз.

Агарда камбэк ҳақида ўйлаётган бўлсак, у ҳолда бизга энг яхши формадаги футболчилар керак. Буни уддаласак, Месси энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этса, ҳамма нарса юз бериши мумкин. Мен фақатгина унга босим ўтказишни истамайман. Бутун жамоа ўзини энг зўр томонини кўрсатиши керак”, дейди Куман.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca