"Кристал Пэлас" "Челси" ўйинчисини ижарага олди

Alisher
31 июл 2021
"Кристал Пэлас" расмий сайти "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер ижарага олинганини эълон қилди.

21 ёшли англиялик футболчи келаси мавсумни Лондон клубида ижара асосида ўтказади.

Галлахер ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида "Вест Бромвич Альбион" жамоасида ўйнаганди.

Футболчи жамоа таркибида чемпионатда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/cpfc