

Бугун Ар-Риёд жамоаси чемпионатнинг 11-турида "Ал Уҳдуд"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Ал Насср" 10 ўйинда 30 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
"Биз тўғри йўлдамиз, шу руҳда давом этишимиз керак. Мавсум ҳали узоқ давом этади. Биз яхши ўйин ўтказдик, учта гол урдик, шундай даражани ушлаб қола олишимиз керак. Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди.
Фақатгина кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳар уч кунда қийин ўйинлар борлигини биламиз. Асосийси - тезда тикланиб, барчасига тайёр туриш. Бугун хурсандмиз, энди кейинги ўйинга тайёрланамиз", - деди Роналду.



