UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  40 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас Янгиликлар

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас

"Краснодар" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигаси 15-тур учрашуви якунига етди.

Краснодар

Иван Игнатьев - 90', Урош Спайич - 90'

Премьер-лига . 15-тур

03/11/2019, 17:30

2
:
2
Тугади

Ростов

Алексей Ионов - 34', Алексей Ионов - 41'

Стадион: Krasnodar Stadium

45'
90'
46'  Кристоффер Олссон (Даниил Уткин)
72'  Мануэл Фернандеш (Юнес Намли)
75'  Маркус Берг (Иван Игнатьев)
90'  Иван Игнатьев
90'  Магомед-Шапи Сулейманов
90'  Урош Спайич
90'  Юнес Намли
34'  Алексей Ионов
34'  Элдор Шомуродов
41'  Алексей Ионов
53'  Ивелин Попов
57'  Роман Еременко
63'  Дмитрий Чистяков
69'  Ивелин Попов (Бактиер Зайнутдинов)
77'  Бактиер Зайнутдинов
79'  Хорен Байрамян (Александр Саплинов)
86'  Данил Глебов (Рагнар Сигурдссон)

"Краснодар" – "Ростов" 2:2

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

Голлар: 0:1 – 34 Ионов, 0:2 – 41 Ионов, 1:2 – 90 Игнатьев, 2:2 – 90 Спайич.

"Краснодар": Сафонов, Мартинович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).




БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Ростов" яна гол ўтказиб юборди! 2:2!!! Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўп Спайичнинг бошини топди ва у дарвозани ишғол қилди.

90+3. ГОЛ! 1:2! Игнатьев ўз мақсадига эришди. Дарвозабон билан бирга бир чиққан Игнатьев бу сафар гол ура олди.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Бугун "Краснодар"нинг куни эмас экан. Игнатьев дарвозабон билан бирга бир чиқди. Зарбадан сўнг тўп Бабуринга тегиб Ари томонга борди. Аммо Ари ҳам дарвозани ишғол қила олмади.

87. "Ростов" мухлислари "Столица юга" дея ўз жамоасини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳақиқатдан ҳам - Россия жануби из йеллоу! Маълумот учун: Краснодар ҳам Россия жанубида жойлашган.

86. "Ростов" сафида сўнгги ўзгариш: Глебов ўрнига Сигурдссон майдонга тушди.

83. Шомуродов тўпга эгалик қилиши билан уни олдинга ташлади, аммо ҳимоячи ўз дарвозасига яқинроқ бўлгани учун тўпни эгаллаб олди.

81. Шапидан ажойиб зарба, аммо Бабурин тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

80. Мартиновичнинг боши ёрилган ва қон оқмоқда. Аммо ҳакам буни пайқамади ва учрашув давом этяпти. 

79. Ўзгариш: Байрамян ўрнига Саплинов майдонга тушди.

78. "Краснодар"дан хавфли ҳужум, аммо зарба ҳужумдек хавфли чиқмади. Посбон секин думалаб келаётган тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

77. Бахтиёр қоида бузди. Ҳакам Зайнутдиновга сариқ карточка кўрсатди.

75. Ўзгариш: Берг ўрнига Игнатьев майдонга тушди.

73. Стадион суҳандонининг айтишича, бугунги ўйинни кўриш учун аренага 34 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.

72. Ўзгариш: Фернандеш ўрнига Юнес Намли майдонга тушди.

68. Ўзгариш: Ивелин Попов ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди.

67. "Ростов"нинг узоқ давом этган комбинацион ҳужуми Байрамяннинг тўп олдириши билан якунланди.

64. Бабуриннн! Маркус Берг узатмани дарвозага бурди. Аммо дарвозабон ажойиб ҳаракат билан тўпни майдондан чиқариб юборди.

61. ГОЛ! Йўқ! Фернандеш тўпни қанотдан узатганда тўп майдонни тарк этиб, қайтган экан. Ўша вазиятда Ари тўпни дарвозага жойлади, аммо ён ҳакам байроқчани кўтариб, тўпни дарвозабон ўйинга киритиши кераклигини кўрсатди.

60. "Краснодар"нинг ўйини ўхшамаяпти, аммо Роман Ерёменко ҳам тўпни олдиришда давом этмоқда.

57. Ерёменко қарши ҳужумга ўтишда ноаниқ пас берди ва тўпни олиб қўйиш учун қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

55. Шарҳловчиларнинг айтишича, "Ростов" президенти ва директори ВИП трибунада эмас, "Ростов" захира ўриндиғи ортидаги трибунада ўйинни кузатишаётган экан.

53. Поповга сариқ карточка кўрсатилди. Жамоа сардори қоида бузгани учун жазоланди.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Арининг бош билан узатмасидан сўнг тўп Шапига тушди, дарвоза бўшлигига қарамай Сулейманов аниқ зарба бера олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгариш: Олссон ўрнига Уткин майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда.

ТАНАФФУС! Голларни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин

45+1. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бабурин биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида сейв ижро этишга эришди.

42. Ўйинда тўхталиш. Рефери ВАРга мурожаат қилган кўринади. Ҳаммаси жойида, ўйинни давом эттириш мумкин.

41. ГОООЛ! Тўп "Краснодар" жарима майдончаси ичига узатилди. Ҳимоячилар уни қайтаришда хатога йўл қўйишди ва Ионов ўзига келган тўпни дарвозага қарата тепди. Бу сафар ҳам у дарвозани ишғол қила олди.

40. Марказга яқин ҳудудда Роман Ерёменко йиқитилди. Шарҳловчилар эса Шомуродовни "ақлли йигит" деб, уни мақташда давом этишмоқда.

34. ГОООЛ! Шомуродов тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилаётгандек кўриниб, тўпни Ионовга ташлаб кетди. Алексей эса ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шомуродовдан голли пас!

31. "Ростов"нинг навбатдаги қарши ҳужуми Романнинг тушунарсиз зарбаси билан якунланди.

27. ЗАРБА! Шапи Бергнинг узатмасидан сўнг тўпни рақиб дарвозасининг яқин бурчагига жойлашга уринди, бироз ноаниқ.

25. Учрашувнинг дастлабки 25 дақиқасида "Краснодар" кўпроқ тўпга эгалик қилди, ростовликлар иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қилишяпти.

19. Шомуродов ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга отланди. Аммо у тўпни узатган "Ростов"нинг бошқа футболчиси узатмада бироз адашди.

18. Шарҳловчиларнинг сўзларига кўра, Шомуродов 700 минг доллар эвазига "Ростов"га ўтган экан.

16. Маркус Берг "иккинчи қават"даги курашда бошидан жароҳат олди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиб, футболчининг бошини бойлаб қўйишди.

13. ЗАРБА!!! Роман Ерёменко қарши ҳужумни узоқдан зарба билан якунланди. Сафонов сейв амалга оширди.

12. РПЛ турнир жадвалига эътибор берган бўлсангиз, "Ростов" 29 очко билан 3, "Краснодар" эса 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

10. "Ростов" жарима майдончасига узатма, Бабурин тўпга чиқишда адашди, аммо Шапи ва Ари тўпни талашиб қолгани туфайли ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.

9. Бу сафар Шомуродов жамоадошидан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига кирди. Ҳамюртимиз рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади ва тўпсиз қолди.

7. "Ростов" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Аммо узатма "Краснодар" посбонининг қўлига бориб тушди.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов рақибнинг хато узатмасидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Элдор очилиб бораётган Алексей Ионовга тўпни узатди. Ионов дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

2. Учрашувдаги дастлабки қоидабузарлик Шомуродов томонидан амалга оширилди. У тўп учун курашда оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйнади. 

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар ўша машҳур мусиқа остида майдонга чиқиб келишди.

- 35 074 мухлис сиғадиган "Краснодар" стадиони бугун тўлади. Чунки "Краснодар" - "Ростов" учрашуви учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинди.


- "Ростов" президенти ўз ёнидан 2,5 млн. рубль сарфлаб, ростовлик мухлисларнинг Краснодарга бориш харажатларини ўз бўйнига олган эди. У ваъдасида турди.



- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Баҳс бошланишига бир неча дақиқалар бор. Ўйин стартигача сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.

"Краснодар" – "Ростов" 0:2

Гол: Ионов 34, 41.

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

"Краснодар": Сафонов, Мартынович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон, Вильена, Фернандеш, Сулейманов, Ари, Берг.

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов, Глебов, Ионов, Еременко, Байрамян, Шомуродов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика