“Краснодар” клуби масъуллари ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этишди
17 апр 2018 14:17
Янгиликлар
“Краснодар” клуби масъуллари ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этишди
Семинарнинг иккинчи кунида матбуот котиблар бевосита “Краснодар” ҳамда Туланинг “Арсенал” клублари ўртасидаги Премьер-лига учрашувини бевосита стадиондан томоша қилишди ва ушбу учрашувда “Краснодар” клуби томонидан ташкил этилган барча медиа жараёнларни ўрганишди, мазкур жараёнларда бевосита иштирок этишди. Ушбу учрашувда клуб матбуот хизмати томонидан амалда қўлланилган ишлар бўйича катта тажриба орттирилди.

Таъкидлаш лозим, учрашув давомида барча турдаги ОАВ учун клуб томонидан катта шароитлар яратилган ва барча ташкилий ишлар, медиа жараёнлар юқори савияда ташкил этилган. Бу каби учрашувлар ва семинарлар орқали клуб матбуот котиблари ўз тажриба ва малакаларини орттиришлари, тажрибаларини чемпионат учрашувларида амалда қўллашлари мумкин.

Ушбу семинар давомида “Краснодар” футбол клуби масъуллари кейинчалик ҳам бу каби семинар ва учрашувлар ташкил этиш мақсадида ЎзПФЛ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдиришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар