
Яқин кунларда 32-ёшли Англия терма жамоси ўйинчиси “КПР”да тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Келишув нархи эса 3.5 млн фунтни ташкил этади.
“Биз яхши футболчини сотиб олаяпмиз. Скотт яқин орада бизга келиб қўшилади деб умид қиламан”, - лондонликлар бош мураббийи Харри Реднаппнинг сўзларини келтиради The Telegraph.
Газетанинг хабарига кўра, Паркернинг “КПР”га ўтиши яқин 48 соат ичида амалга ошиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумдан “КПР” иккинчи дивизионда ўйнайди.