UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Козак: Юртимизни Жаҳонга танитдик Янгиликлар

Козак: Юртимизни Жаҳонга танитдик

ФИФАнинг расмий сайтида Ўзбекистон тўғрисида берилаётган мақолаларни сизга етказишда давом этамиз. Бу сафаргиси жамоамиз сардори Владимир Козак ҳамда жамоамизнинг турнирдаги иштироки ҳақида.
Ризо шаҳрида соат 20:00 дан ўтгач, Янги Шаҳар стадионининг деворлари қарсаклар ва ҳайқириқлардан ларзага келди.

Ҳозиргина ФИФАнинг ёшлар ўртасидаги 2013 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция Ўзбекистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо бу хурсандчилик садолари Франция кийиниш хонасидан келмаётган эди. Қайтанга – Ўзбекистон кийиниш хонаси эшигига ташқаридан Байроқ ўрнатилган, ортида эса тантана авжида эди.

Мусобақани тарк этаётган, унинг устига тўртта жавобсиз тўп ўтказиб юборган жамоанинг хурсандчилик қилишини кўп ҳам кўравермаймиз. Аммо Ўзбекистон учун сабаб бор эди. “Биз учун чорак финалгача етиб келиш тарихий натижа”, деди жамоа сардори Владимир Козак FIFA.com сайтига берган интервьюсида. “Мағлубиятга учрашимизга қарамасдан, биз иштирокимиздан хурсандмиз. Ўйиндан кейин мураббий табриклаш эмас, унга шунчалик хурсандчилик тақдим этганимиз учун ёнимизга келиб миннатдорчилик билдирди. Биз буни умуман кутмагандик ва бундан ҳаммамиз таъсирландик ҳамда унга қарсак чалдик.”

Ахмаджон Мусаев қанчалик бахтиёр бўлган бўлса, Козак ҳам ундан кам хурсанд бўлмади. У умуман мусобақани ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди. “Менда мусобақадан аввал узоқ муддат жароҳат бор эди”, - деди Тошкентнинг Пахтакор жамоаси ярим ҳимоячиси. “Якунда мен мусобақага 5 кунча қолганда тикландим ва жамоам учун фойдали бўлиш учун бор имкониятимни ишга солдим. Мен барча жамоадошларимга, менга ишонч билдиришгани ва тезда тикланишимга ёрдам беришгани учун миннатдорчилик билдираман”.

Энг кучлилар орасида
У ҳақиқатдан ҳам тезда ишга киришиб кетди ва дастлабки ўйинда, жамоасига Янги Зеландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди. “Агар бу турнирдан фақат битта хотирани ўзи билан олиб кетиш, ва узоқ муддат ёдда сақлаш имконияти бўлса, бу ўша ғалаба бўларди”, - деди Козак. “Бу энг муҳим лаҳза эди. Бу ғалаба бизга, биз ушбу турнир даражасига мос эканлигимизга ишонч берди. Ушбу ғалабадан сўнг биз нимага қодир эканлигимизни кўрдик ва Хорватияга қарши ўйинда ундан ҳам яхшироқ ўйнадик”.

Туркия 2013 Козак ва унинг жамоаси учун осон кечмаслиги аниқ эди. Бунгача 2003 ва 2009 йилларда ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олти учрашувда атиги бир очко тўплаганди. “Биз ушбу мусобақага лойиқлигимизни кўрсатмоқчи эдик”, - деб қўшимча қилди 7 рақам эгаси. “Биз гуруҳ босқичидан чиқишни истагандик ва буни амалга ошириш учун нима қилиш керак бўлса, шуни қилдик. Ушбу мусобақага жаҳоннинг энг кучли жамоалари келишади, ва биз ҳар доим Ўзбекистон шу кучли жамоалардан бири деб айта оламиз.”

Мусаев шогирдлари хатто Турк заминида энг кучли 8 жамоа қаторига кирганлари билан ҳам фахрлансалар бўлади ва ким билади дейсиз, вазият бошқачароқ бўлганида, балки улар бундан ҳам узоқроққа боришлари мумкин бўлармиди. “Бу ўйинда бизнинг уч нафар асосий футболчиларимиз иштирок эта олишмади, ва бу ҳақиқий тўсиқ эди”, - деб тушунтирди ўз ўрнини Сардор Рахмонов ва Бобурбек Юлдошевларнинг дисквалификация қилинганлиги боис ҳимоя чизиғига ўзгартиришга мажбур бўлган Козак. Бу орада истеъдодли ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборди. “Франция биздан кучли ўйнади, аммо бизнинг кучли таркибимиз ўйнаганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди”.

Сирли Мукофот
Ўзбекистон мусобақани тарк этган бўлиши мумкин, аммо Козак, жамоаси ўз иштирокидан фахрланиши мумкин деб ўйлайди. “Биз Туркияга етиб келганимизда, кўпчилик одамлар ҳатто Ўзбекистон ҳақида эшитишмаган экан. Ўз ўйинимиз орқали биз юртимизни жаҳонга танитдик. Умид қиламанки, бундан кейинги мусобақаларда бу нарсани давом этамиз”.

U-20 жамоасининг иштирокидан аввал Ўзбекистон ФИФАнинг Мексикада 2011 йилда бўлиб ўтган U-17 ўсмиралр ўртасидаги Жаҳон чемпионатида аъло даражада иштирок этганди. Ўша тарихий муваффақият бутун миллатни шу даражада фахрлантирдики, Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда ҳар бир футболчини янги автомашина билан мукофотлади.

Ўша муваффақиятни такрорлаган Козак ҳамда унинг жамоадошлари, Франция билан бўлган ўйиндан кейинги йиғилишда, улар ҳам қайтганларида совғага умид қилишлари мумкинлигини билиб олишди - бу эса Ўзбекистонликларнинг ечиниш хонасидан келаётган хурсандчилик хайқириқларининг яна бир сабаби эди. Аммо бу совға қандай шаклда бўлиши сирлигича қолмоқда. “Биз ечиниш хонасида бу нарсани ўйламай, ва муҳокама қилмай туролмадик”, - деди Козак хурсандчиликдан жилмаяр экан. “Биз жуда ҳаяжонланаяпмиз ва нималигини тезроқ билгимиз келаяпти”.

Мана шу сабрсизлик ва мусобақа хотиралари Ўзбекистон жамоасини уйларига қайтгач анча вақтгача овунтирса керак.


Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика