

Ушбу таъқиқлов бутун база бўйича амалда бўлади, кийиниш хонасидан ташқари. Шу билан бирга футболчиларга овқатланиш хонаси ва массажчи кабинетида ҳам смартфонлардан фойдаланиш таъқиқланади.
"Кийиниш хонасида телефонлардан фойдаланиш - бу нормал ҳолат. Лекин, биз бирга тушлик қилганимизда бир-биримиз билан суҳбатлашишимиз керак, телефон ўйнаб ўтиришимиз эмас. Ўйинчилар ўзаро суҳбатлашишларини хоҳлайман.
Бу массаж кабинетига ҳам тегишли. Футболчи у ерда телефонга чалғимаслиги керак. Шунингдек, радиация ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатмайди", - дея ўзининг таъқиқини тушунтирди Ковач.



