Коутиньо: "Эспаньол"га қарши баҳс қийин кечади"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2018
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 22-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

25 ёшли бразилиялик 2012 йилда "тўтиқушлар" сафида тўп тепган.

"Эспаньол"да ўтказган вақтимдан илиқ хотиралар қолган, бу мен учун муҳим палла эди. Ўшанда Барселона шаҳрида 6 ой яшаганман ва вақтимни яхши ўтказган эдим.

Ҳозир "Эспаньол" - яхши ва курашувчан жамоа. 100% тайёр бўлиб, энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилишимиз лозим. Бу қийин ва ўзгача баҳс бўлади" - дейди Коутиньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com